Тошкентда Наврўз байрами нишонланмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Эрта тонгдан Тошкент шаҳрининг маҳаллаларида, боғларида ва майдонларида карнай ва сурнайлар, доира ва норларнинг садолари Наврўз бошлангани тўғрисида хабар беради ва одамларни байрам тантаналарига чорлайди, деб хабар беарди Kazinform мухбири.

Ўрта Осиё ва Яқин Шарқдаги барча халқлар сингари ўзбек ҳалки учун ҳам Наврўз – баҳор ва янгиланиш, кўп асрлик миллий қадриятлар ва урф-одатлар байрамидир. Аҳоли қадим замонлардан бери баҳорнинг илиқ кунлари келганида, миннатдорчилик ҳисси билан дала ишларини бошлаб, тупроққа уруғ сепиб, яшил гилам билан қопланган очиқ жойларда Наврўзга бағишланган байрам тадбирларини ўтказдилар.

Ўзига хос анъана ва урф-одатларга мувофиқ, бугунги кунда маҳаллаларда катта қозонхоналар ўрнатилмоқда, обрўли оналар ва бувилар яхши ният билан сумалак, ҳалим, кўк-сомса, гўжа каби анъанавий баҳор таомларини тайёрлайдилар ва бу таомлар одамга куч-қувват беради, уларни қариндошларига ва яқинларига, қўшниларига ва кўплаб меҳмонларга тарқатишади.

Буюк шоир Алишер Навоийнинг «Ҳар бир кеча сиз учун муқаддас, ҳар бир кунингиз - Наврўздек нурафшон бўлсин!» ушбу байрам ўзбек халқи учун нақадар муҳим ва қадрли эканлигидан далолат беради.

Ёрқин қуёш, миллий рақслар ва маросимлар, қўшиқлар ва театрлаштирилган арқончилар чиқишлари баҳор байрами учун байрамона муҳит яратмоқда.





Муаллиф: Мадибек Джанибеков


Сўнгги хабарлар