Тошкентда метро йўлининг нима сабабдан ўпирилгани аниқланди

None
None
TASHKENT-NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Юнусободдаги метро йўли ўпирилиши юзасидан маълумот берди, деб хабар беради Kazinform УзАга ҳавола қилиб.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 18 декабрь соат 10:00 атрофида Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг янги қурилаётган қисмида ёмғирнинг сурункали ёғиши оқибатида тахминан 250 м3 тупроқ ўпирилиб тушган.

Вазирлик маълумотига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, пудратчи қурилиш ташкилотларининг куч ва воситалари ёрдамида юзага келган ҳолат бартараф этилмоқда, талафот ва жабрланганлар юзасидан аниқлик киритилмоқда.

Ҳозирда содир бўлган ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда.

Сўнгги хабарлар