Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиёдаги ҳамкорлик муҳома қилинди

None
None
TASHKENT. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари - Ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро ҳамкорлик. Қийинчиликлар ва имкониятлар» Халқаро конференциясида иштирок этди. Бу ҳақда Kazinform ТИВга асосланиб хабар беради.

Конференциянинг пленар сессиясида сўзга чиққан М.Тлеуберди тарихий алоқани ва минтақалараро ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини қайд этди, шунингдек Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар билдирди. Конференцияда хавфсизлик соҳасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни кучайтириш, шу жумладан Афғонистондаги вазият кескинлашганда инсонпарварлик ёрдамини ошириш, шунингдек, ШҲТ, Европа Иттифоқи ва Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш каби кўп томонлама механизмлар ва уюшмалар ролини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Вазир М. Тлеуберди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш чоғида Ўзбекистон раҳбари яқинда Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида «Марказий Осиё» халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказининг ишга туширилишига алоҳида эътибор қаратди. Қозоғистон делегацияси аъзолари хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ва маданий-гуманитар соҳаларга оид ҳар учала сектор сессияларида ҳам фаол қатнашдилар.

Конференция якунлари бўйича Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг минтақавий муносабатларни ривожлантириш бўйича қўшма баёноти қабул қилинди.

Конференция доирасида М. Тлеуберди Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшит Ходжаев ва Италия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Манлио Ди Стефано билан алоҳида учрашувлар ўтказди.



Сўнгги хабарлар