Тошкентда ҚР Парламенти Мажилисига сайловларда овоз бериш ўтказилмоқда

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси қошида ташкил этилган №267 сайлов участкаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сайлов участкаси ўз ишини маҳаллий вақт билан соат 07: 00да бошлади. Қозоғистон дипломатлари, шунингдек, сайлов участкаси аъзолари Қозоғистон Республикаси Мадҳияси ижро этилиб, сайлов участкасини очилиш маросимини тантанали равишда ўтказдилар.



Сайлов участкасида биринчи бўлиб овоз берганларга эсдалик совғалари топширилди. Сайлов участкасида Ўзбекистонда вақтинча яшайдиган Қозоғистон Республикаси фуқаролари овоз беришлари мумкин.



Муаллиф: Мирас Қуандиқов




Сўнгги хабарлар