Тошкентда қозоқ тилида Абай ва Ўрта Осиё адабиёти монографияси нашр этилди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбоев таваллудининг 175 йиллигига мунособати билан «Абай ва Ўрта Осиё адабиёти» номли монография нашр этилди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистон Турон Фанлар академияси ва Қозоғистон Гуманитар фанлар академияси академиги, профессор Қалдибек Сейданов ўзининг «Абай ва Марказий Ўрта Осиё адабиёти» илмий-тадқиқот ишида буюк қозоқ шоири Абай Қўнанбоев қариндош халқлар адабиётига таъсири, ўзбек, қорақалпоқ, туркман ва қирғиз шоирлари билан адабий алоқаларини ўрганади.

Хусусан, монографияда Навоий, Бобур каби туркий шоирларнинг Абайга таъсири, Абайнинг совет давридаги қариндош халқлар шоирларига таъсири ҳақида сўз боради. Абай Қўнанбоевнинг 175 йиллигига бағишланган китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ижод жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкентдаги «Adabiyot» нашриёти томонидан нашр этилди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик муносабатлари ҳақида қалам тебратувчи ёзувчи Қалдибек Сейдановнинг 1963 йилдан бери 745 мақоласи, 22 китоби ва 10 жилдлик «Сайланма асарлар тўплами», «Өлеңдер» китоблари нашр этилган. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги қозоқ мактабларининг 5,7,9,10,11-синфлари учун «Қозоқ адабиёти» дарсликларини ёзган. Шунингдек, олий ўқув юртларининг филология бўлимлари талабалари учун «Ауезов ва Ўрта Осиё адабиёти» (қозоқ тилида, 2006), «Чингиз Айтматов ва ўзбек адабиёти» (ўзбек тилида, 1999) ва «Қозоқ адабиёти тарихи» номли дарсликларини нашр этди.

Муаллиф Ўзбекстон мустақилигининг 29 йиллиги муносаби билан ЎР Президенти Ш.Мирзиёев томонидан «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.


Сўнгги хабарлар