Валюталар курси:
    usd/kzt 422.01 eur/kzt 452.06

    rub/kzt 6.75 cny/kzt 62.72
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Тошкентда «Қозоқ-қорақалпоқ адабий алоқалари» ноёб дарслиги нашр этилди

13 Декабрь 17:11

TASHKENT. Kazinform – Тошкентдаги «Innovatsiya-Ziyo» нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан филология фанлари номзоди, доцент Қайржан Аралбаев (марҳум) ва филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ширин Смамутованинг «Қозоқ-қорақалпоқ адабий алоқалари» номли илмий асари чоп этилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Университет талабалари учун мўлжалланган дарсликда қозоқ-қорақалпоқ адабий алоқалари бир неча бўлимларга бўлинган.

Қозоқ-қорақалпоқ халқ оғзаки ижодидаги алоқалар ва достонлардаги умумий сюжетларга бағишланган биринчи бўлимида «Алпомиш» достонининг умумий сюжетлари ва хусусиятлари, қозоқ-қорақалпоқ достон ва лирик-эпос ижрочилари ижоди, «Қирқ қиз» достони, «Гулдирсин» афсонаси, икки халқнинг анъанавий ўланлари, ёр-ёр, келин салом каби оғзаки ижод намуналарининг ўхшаш ва фарқли томонлари чуқур ўрганилган.

Иккинчи бўлими Нўғай даврига оид умумий алоқаларга бағишланган. Бунда Соппасли Сипира Жирау, Асан Қайғи, Доспамбет, Шалкийиз, Ақтамберди, Муйтен, Бухар, Жиен Жирау ижоди ўрганилади.

«XIX аср адабиётидаги адабий алоқалар табиати» бўлимида Кунхўжа ва Шерниёз, Чўқон Валихонов ва қорақалпоқ адабиёти, Ажниёз ва Қиз Менеш айтиши, Бердақ ва Абайнинг умумий мавзулари, Турмағамбет Изтилеуовнинг қорақалпоқ адабиёти билан алоқалари тадқиқ этилган.

«ХХ аср совет давридаги қозоқ ва қорақалпоқ адабиётидаги алоқалар» ноли тўртинчи бўлимида Бейимбет Майлин ва Мирзағали Дарибоев, Сабит Муқанов ва Жолмирза Аймирзаев ижодидаги уйғунлик ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган.

Бешинчи бўлим «ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги қорақалпоқ ва қозоқ шеърияти, ундаги адабий алоқаларнинг кўринишлари» деб номланади. Шунингдек, И.Юсупов шеъриятидаги Қозоғистон мавзуси ўрганилади.

«Қозоқ-қорақалпоқ адабиёти тарғиботи» бўлими машҳур қозоқ шоири, Халқаро Алаш мукофоти лауреати Байбота Серикбаев ижодига бағишланган.

Қозоқ-қорақалпоқ адабий алоқалари бўйича адабий ва илмий мақолалар тўпламидан бағишланган бўлимида Қ.Аралбаев ва Ш.Смамутованинг Ажнияз, Сабит Муқанов, Тўлеген Айбергенов, Аҳмет Ўмирзақ, Бегабат Узақов каби ёзувчилар ижоди тадқиқ этилган мақолалари ўрин олган.

Охирги бўлим «Қорақалпоғистонда туғилган қозоқ адиблари ижодидан» деб номланиб, Тўлеген Айбергенов, Есенғали Раушанов, Рахмет Аяпбергенов, Сабир Адай, Аҳмет Ўмирзақ, Бауржан Бабажанўғли, Мурат Бекей, Адил Балта, Бегабат Узақовларнинг таржимаи ҳолига бағишланган.

1977 йилдан буён қозоқ-қорақалпоқ халқларининг адабий алоқаларига оид бундай асар нашр этилмаганини ҳисобга олсак, дарслик ҳар икки халқнинг адабиётшунослигида катта воқеа эканлиги аён бўлади.

Ушбу дарслик Ўзбекистондаги олий ўқув юртларининг қозоқ тили ва адабиёти факультетларида ўқитилади.

Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли

Новости по теме