+7 (701) 759 90 19
USD 426.77 EUR 509.95
RUB 5.89 CNY 66.34
Янгиликлар

Тошкентда Қозоғистоннинг 63-Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилди

11 Июнь 14:23
Баҳам кўринг:
Тошкентда Қозоғистоннинг 63-Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилди

TASHKENT. Kazinform – Қозоғистонлик Алина Адилханова Бадиий гимнастика бўйича Тошкентда лицензия берувчи Осиё чемпионатида чемпион бўлди ва Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига Жамбил вилоятидан 8 нафар спортчи боради Майк Тайсоннинг навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди Қозоғистонлик енгил атлетикачи қиз Осиё рекордини ўрнатди

Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра , Алина Адилханова кўпкурашда 95.15 балл билан ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни ўзбекистонликлар Тахмина Икромова (92.90) ва Екатерина Фетисова(90.85) эгаллашди.

Қозоғистонлик яна бир спортчи Адиля Тилеукенова еттинчи ўринни эгаллади.

Халқаро гимнастика федерацияси лицензия берувчи Осиё чемпионатини ўтказишни сўнгги паллада ҳал қилиб, турнир 6 июнда бошланган эди.

Мусобақа регламентига кўра, ягона ғолиб олимпия ўйинлари йўлланмаси билан тақдирланади.

Шундай қилиб, Алина Адилханова сариқ қитъадан Токио ўйинларига ягона лицензига эга. Ҳозирга қадар Алина Адилханова яккалик мусобақанинг копток ва ҳалқа машқларида кумуш, булава билан машқ бажаришда олтин медални ютиб олган.

Алина Адилханова 2001 йил 26 январда туғилган. 2018 йилги Осиё ўйинларида жамоавий ва яккалик мусобақаларда ғолиб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар Қозоғистон спортнинг 25 туридан 63 та Олимпия йўлланмасини қўлга киритди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив