Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-13-15℃

Тошкентда қозоғистонлик спортчи қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди

4 Декабрь, 11:14

ASTANA. Kazinform - Тошкентда қиличбозлик бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Kazinform ҚР Қиличбозлик миллий федерациясининг Instagram саҳифасига таяниб.

Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон вакили Лукин Богдан қиличбозлик бўйича жаҳон кубогининг шахсий биринчилиги олтин медалини қўлга киритди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Ярим финалда мисрлик Шамел Юсефни 15:7 ҳисобида мағлуб этган Богдан финалда турнир мезбони ўзбекистонлик Мейирхан Тимуров билан учрашди ва 15:12 ҳисобида зафар қучди.

Мустафин Ғабидин, Георгий Тинников ва София Ақтаевалар 1/8 финалда мусобақани якунлашди.

Бугун жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.


Муаллиф:

Нұрлан Тұяқов

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар