Тошкентда «Қозоғистон таълим кунлари» бўлиб ўтади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – «Халқаро дастурлар маркази» АЖ Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик хизмати кўмагида Тошкент шаҳрида «Қозоғистон таълим кунлари» халқаро таълим кўргазмасини ўтказади, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

28 ноябрга мўлжалланган кўргазмада «Nazarbayev University», КИМЭП университети, Қозоғистон-Британ техника университети, Л.Н.Гумилёв номидаги Евроосиё миллий университети, Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон Миллий университети ҳамда Қозоғистоннинг 30 дан ортиқ етакчи университетлари иштирок этади.

Кўргазмада Қозоғистон таълимининг афзалликлари, хорижликлар учун грантлар ва Қозоғистон университетларида таълим олиш имкониятлари, шунингдек, Қозоғистонда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари билан танишишингиз мумкин.

Кўргазма 2021 йил 28 ноябр куни Тошкент шаҳридаги «Radisson BLU Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг «Turquoise» конференция залида маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар