Тошкентда Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали қабул маросими бўлиб ўтди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Ўзбекистон пойтахтида Қозоғистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали қабул маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Дархан Сатибалди ўзининг табрик сўзида мамлакатнинг мустақиллик йилларида эришган ютуқлари, қуролсизланиш ва Марказий Осиё минтақасини ядро қуролидан холи деб эълон қилиш борасидаги тинчликпарвар ва интеграция ташаббусларини қайд этди.

«Кўп йиллар давомида биз ташқи сиёсатнинг прагматизм ва миллий манфаатларга асосланган самарали моделини ишлаб чиқишга муваффақ бўлдик. Асосий халқаро ва минтақавий ташкилот ва тузилмалар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштирмоқдамиз. Мамлакатимиз Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти каби ташкилотларнинг асосини ташкил этган», – деди Д.Сатибалди.

Қозоғистон дипломати Ўзбекистон билан икки томонлама давлатлараро алоқалар юксак даражада эканини ва уларни янада мустаҳкамлаш имкониятларини алоҳида таъкидлади.

«Кечагина Ўзбекистон Республикаси Президенти, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф якунлари мамлакатларимизнинг иқтисодий ва сиёсий яқинлашув сари ўзаро йўналишини яна бир бор тасдиқлади, стратегик шерикликнинг янги «ўсиш нуқталарини» белгилаш имконини берди. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли пакети имзоланди. Улардан энг муҳими Иттифоқчилик муносабатлари декларациясидир. Бу ҳужжат Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларга ишончнинг янги энг юқори даражасини билдиради», - деди Элчи.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбай Раматов икки қардош халқнинг ажралмас дўстлигини таъкидлаб, барча қозоғистонликларни Мустақиллик байрами билан табриклади. Маросимда Ўзбекистон дипломатик корпуси, халқаро ташкилотлар, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият органлари, илмий ва ижодий зиёлилар иштирок этди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар