Тошкентда Қозоғистон компанияси 1,2 млрд долларга микрорайон қуриб беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг йирик қурилиш компанияси Тошкентда хусусий микрораён қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ва Ўзбекистон президентлари иштирокида ўтказилган брифингда маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform.

«Биз бир қатор фундаментал лойиҳаларни ишга туширишга келишиб олдик. Мазкур лойиҳалар минглаб янги иш ўринларини яратишга қаратилган бўлиб, ҳар икки давлат фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга салмоқли ҳисса қўшади. Масалан, «Қазфосфат» компанияси Тошкент вилоятида қиймати қарийб 1 миллиард долларлик фосфор ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқарувчи завод қуришга қизиқиш билдирган. Қозоғистоннинг йирик «BI group» қурилиш компанияси Тошкентда алоҳида микрораён қуришни режалаштирмоқда. Ушбу мақсадда 1,2 миллиард доллар ажратиш режалаштирилган. Мамлакат автомобилсозлик саноатида етакчи бўлган «Astana-Motors» компанияси Ўзбекистонда «Hyundai» автомобил заводини очишга тайёр. Икки давлат чегарасида Халқаро саноат кооперацияси марказининг ишга туширилиши мультипликатив жиҳатдан фойдали бўлади. У Марказий Осиёдаги энг йирик савдо ва саноат марказига айланади. Бу нафақат икки томонлама, балки минтақавий савдони ривожлантиришга, транспорт-логистика имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. Шу муносабат билан биз ҳукуматларга ушбу иншоотни тезроқ қуриш бўйича кўрсатма бердик», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Президентнинг таъкидлашича, Қозоғистон ва Ўзбекистон Евроосиёдаги муҳим савдо ва транспорт йўлаклари чорраҳасида жойлашган. Томонлар ушбу соҳани янада ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга қатор лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштиришга келишиб олдилар.


Сўнгги хабарлар