Тошкентда қаҳва ва чой фестивали бошланди
13 Май 09:50

Тошкентда қаҳва ва чой фестивали бошланди

TASHKENT. Kazinform - Тошкент ҳокимлиги хабарига кўра, фестиваль меҳмонлари қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликларини татиб кўриш имкониятига бўлади. Бу ҳақда Kazinform kun.uzга таяниб хабар беради.

Tea&Coffee Expo кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилиш мумкин. Фестиваль соҳанинг барча янгиликларини тақдим этиб, қаҳва дамлаш учун аксессуарларни ҳам намойиш этади.

Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қила олади.

Дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисида давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олганганлиги айтилмоқда.

Янгиликлар

Архив