Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди
25 Ноябрь 16:55

Тошкентда Италиянинг Пиза университети филиали ташкил этилди

TASKENT. Kazinform – Ўзбекистон Адлия вазирлиги маълум қилишича, «Тошкент шаҳрида Италиянинг Пиза университети филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарорига асосан мазкур ўқув даргоҳи филиали ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform вазирликнинг расмий huquqiyaxborot Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Филиалда геология бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрланади, геология йўналишида тадқиқотлар ўтказилади ва уларнинг натижалари амалиётга жорий этилади.

Таъкидланишича, филиалда таълим 2022/2023 ўқув йилидан кундузги шаклда ўзбек, инглиз ва рус тилларида контракт асосида амалга оширилади.

Филиал битирувчиларига Пиза университети дипломи берилиши айтилмоқда.

Вазирлик қабул парамертлари мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб белгиланишини таъкидлаган.

Янгиликлар

Архив