Тошкентда халқаро марафон бўлиб ўтди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 12 март куни Ўзбекистон Республикасининг 13 та ҳудудида «V International Tashkent Marathon»ни ва «Янги нафас» югуриш мусобақаси бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.
Мусобақада 34 давлатдан келган спортчилар 80 минг нафар спортчи 3, 10, ярим марафон (21 км) ва марафон (42 км) бўйича куч синашди.
«V International Tashkent Marathon» ярим марафонида (21 км) Тошкент рекорди янгиланди. Эркаклар ўртасида Шоҳруҳ Давлатов 1:03:37 натижада маррага етиб келди ва янги рекорд ўрнатди.
Марафонда эркаклар ўртасида ўзбекистонлик Бахтияр Ўткиров (Ўзбекистон, – 2:20:13) биринчи ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни Илья Пянкин (Қирғизистон – 2:25:61), Ислам Аманғос (Қозоғистон – 2:29:58) эгаллади.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар