Тошкентда фестивалда қозоқ миллий таомлари намойиш этилди

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик миссиялар иштирокида ҳар йили ўтказиладиган маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивали шу ҳафта охирида Тошкентдаги Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Анъанавий фестиваль Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари орасида доимо катта муваффақият қозониб келяпти. Ҳар бир давлат ўз маданиятининг миллий хусусиятларини, жўшқинлигини намойиш этиб, меҳмонларга фестивалда иштирок этаётган мамлакатлар ҳаёти билан яқиндан танишиш, уларнинг таомларидан татиб кўриш, барча халқларнинг урф-одатлари ва маданияти нақадар бетакрор эканини ҳис қилиш имконини яратди.

Фестивалда Қозоғистон элчихонаси вакиллари ҳам фаол иштирок этди. Улар меҳмонларга мамлакатнинг маданияти ва анъаналари ҳақида сўзлаб берди, миллий таомлар рецептлари билан ўртоқлашди.

Тадбир сўнгида мамлакатнинг миллий ўзига хослигини энг ранг-баранг акс эттириш учун ҳакамлар ҳайъати Қозоғистон элчихонаси вакилларига «Фестивалдаги фаол иштироки учун» дипломини топширди.

Халқларнинг урф-одатлари ва маданиятини бирлаштирувчи майдонга айланган фестиваль хайрия характерига эга.

Миллий таомлар ярмаркасидан тушган барча маблағ меҳрибонлик уйларига ўтказилади.



Сўнгги хабарлар