Тошкентда ёш математиклар халқаро олимпиадаси бошланди

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий ихтисослаштирилган мактабида 7-8 синф ўқувчилари ўртасида математика фанидан халқаро олимпиаданинг 1-тур синовлари бошланди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Олимпиадада Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 72 нафар ўқувчи иштирок этяпти.

Эртага 2-тур синовлари бўлиб ўтади. Халқаро олимпиаданинг тантанали ёпилиш маросими 2 июнь кунига мўлжалланган.

Сўнгги хабарлар