+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Тошкентда ДИИҲБ сайлов миссияси билан учрашув бўлиб ўтди

16 Сентябрь 17:05
Баҳам кўринг:
Тошкентда ДИИҲБ сайлов миссияси  билан учрашув бўлиб ўтди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) Оуэн Мерфи бошчилигидаги вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Kazinform Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини 500 дан ортиқ хорижий кузатувчи кузатади

Учрашув давомида халқаро кузатувчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик дастурига мувофиқ амалга оширилган ишлар мазмуни ва сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартириш ҳамда қўшимчалар билан танишдилар.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистон 2019 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтган Парламент сайловлари бўйича ДИИҲБ сайловларини кузатиш миссиясининг якуний ҳисоботида келтирилган 32 та таклифнинг 18 тасини тўлиқ қабул қилди, 3 таси қисман ва 8 таси кўриб чиқилмоқда.

Ўз навбатида, сайловни кузатиш миссияси раҳбари О. Мерфи миссиянинг асосий вазифалари, иш услуби, миссиянинг тузилиши ҳақида гапириб берди.

Миссия таркибига узоқ ва қисқа муддатли кузатувчилар киради, улар сайлов куни асосий таркиб билан бирга сайлов участкаларини кузатадилар.

Келгуси ҳафта Ўзбекистонга 28 узоқ муддатли кузатувчилар, сайлов куни эса 250 қисқа муддатли кузатувчилар келиши кутилмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив