Тошкентда COVID-19 поликлиникалари қайта очилади
25 Июнь 17:21

Тошкентда COVID-19 поликлиникалари қайта очилади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахтида COVID-19 билан касалланган беморлар учун махсус поликлиникалар ишини тикламоқда. Бу ҳақда бир кун аввал Тошкент ҳокими Жаҳонгир Артиқхўжаев шундай қарор қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ҳудудлардаги ихтисослаштирилган поликлиникалар фаолияти иловага мувофиқ қайта ташкил этилсин»,- дейилади ҳужжатда.

Тошкентнинг 12 туманида поликлиникалар очилади. Улар коронавирус инфекцияси аниқланган, аммо касаллик симптомасиз ёки енгил кечадиган беморларнинг соғлиғини кузатиб боради ва уларга амбулатор ёки уйда тиббий хизмат кўрсатади.

Поликлиникалар рентген аппаратлари, кислород конденсаторлари, пулсоксиметрлар, ПЗР тестлари, зарур дори-дармонлар, сарф материаллари ва дезинфекцияловчи эритмалар билан жиҳозланган.

Ихтисослашган ковид клиникалари 2021 йил июл ойида COVID-19 пандемиясининг кучайиши даврида пайдо бўлган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив