Тошкентда бугун 163 одам коронавирус юқтирган

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда бугун яна 163 одам коронавирус юқтирганлиги аниқланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра (Нур-Султан вақти билан 11:00), яна 215 одам коронавирус юқтирганлиги маълум бўлган. Жами ҳолатлар сони 54 181 тага етди.

«Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида, 6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», - дейилади хабарда.

Шундан 50 441 нафари (93 фоиз) соғайган. Айни пайтда 3 292 нафар бемор даволанмоқда.

Сўнгги хабарлар