Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогида Қозоғистон иккинчи ўринни эгаллади

Фото:
TASHKENT. UzA-Kazinform - Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг учинчи босқичи якунига етди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Унда 31 та давлатдан 44 та якка ва 10 та терма жамоа иштирок этди.

Терма жамоа ҳисобида Хитой - биринчи, Қозоғистон - иккинчи, Ўзбекистон - учинчи ўринни эгаллади.

Ҳалқа:

🥇 София Рафаели (Италия) 🇮🇹,

🥈 Маргарита Колосов (Германия) 🇩🇪,

🥉 Тахмина Икромова (Ўзбекистон) 🇺🇿.

5 ҳалқада гуруҳ машқи:

🥇 Хитой 🇨🇳,

🥈 Қозоғистон 🇰🇿,

🥉 Ўзбекистон 🇺🇿 (Екатерина Фетисова, Мумтозабону Исхокзода, Наргиза

Жуманиёзова, Руҳшона Деҳқонова, Иродахон Содиқова).

Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар