Тошкентда бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги баҳслари бошланди

Фото:
TASHKENT. UZA-Kazinform - Бугун Тошкентда бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларини 2024 йил Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги ҳамда «Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш вазифаси юкланган.

16 апрелга қадар давом этадиган мусобақада 31 мамлакатдан ташриф буюрган спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Мусобақа дастурига кўра, бугун ҳалқа ва тўп билан машқлар бўйича саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Фото: ЎзА


Сўнгги хабарлар