Тошкентда «Абай. Қардош халқлар мероси» кўргазмаси очилди

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида қозоқ ёзувчиси ва мутафаккири ҳаёти ва ижодига бағишланган «Абай. «Қардош халқлар мероси» номли кўргазма очилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазмада қозоқ халқининг анъанавий ҳаёти, санъати ва ҳунармандчилиги, рангтасвир, графика, Абай ҳақидаги нашрлар, унинг асарлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган видеоролик ҳам тақдим этилган. «Абай. Қардош халқлар мероси» кўргазмаси 19-30 декабр кунлари бўлиб ўтади.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Қозоғистон Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбит Атамқулов, Жидебай-Бўрили Абай музейи директори Турдиқул Шанбай, Тасвирий санъат галереяси директори Камол Оқилов, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Азиз Абдуҳакимов ўзининг қутлов нутқида бугунги кунда Ўзбекистонда давлат раҳбари раҳнамолигида барча туркий халқларнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

«Бугун ўз эшикларини очаётган мазкур кўргазма буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг инсонпарварлик анъаналарини асраб-авайлаган Абай ижодини янада чуқурроқ англаш имконини беришига ишончимиз комил. Унинг халқлар тинч-тотув яшаши, Шарқ ва Ғарб бирлиги, жаҳон меросини ўзлаштириш зарурлиги, инсон табиатини такомиллаштириш ҳақидаги ғоялари ҳозирги босқичда ҳам ўзининг кескинлигини йўқотгани йўқ»

, – дейди Азиз Абдуҳакимов.

Кўргазманинг очилиш маросимидан сўнг тадбир меҳмонлари қозоқ халқининг атоқли фарзанди, шоир, мутафаккир ва инсонпарвар ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар