Валюталар курси:
    usd/kzt 416.91 eur/kzt 446.47

    rub/kzt 7.34 cny/kzt 62.53
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Тошкентда 3 млнга яқин аҳоли истиқомат қилади

17 Январь 17:21

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ҳудудларида доимий яшовчилар сони маълум бўлди. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра мамлакатда доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 4 031 299 киши.

Кейинги ўринларни 3 896 393 нафар аҳолига эга Фарғона вилояти ва 3 408 313 нафар аҳолига эга Қашқадарё вилояти эгаллади.

Қолган ҳудудларда аҳоли барқарорлиги кўрсаткичи қуйидагича:

Андижон вилояти – 3 253 501 нафар;

Тошкент вилояти — 2 941 620 нафар;

Наманган вилояти – 2 931 066 нафар;

Тошкент шаҳри – 2 860 511 нафар;

Сурхондарё вилояти – 2 743 196 нафар;

Бухоро вилояти – 1 976 866 нафар;

Қорақалпоғистон Р. - 1 948 496 нафар;

Хоразм вилояти – 1 924 167 нафар;

Жиззах вилояти – 1 443 380 нафар;

Навоий вилояти – 1 033 869 нафар;

Сирдарё вилояти – 878 599 нафар.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Ўзбекистонда аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2000 кишига кўпаяди. 2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 271 276 нафарни ташкил қилди.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар