Тошкентда 122 метрлик пицца тайёрланди

None
None
ТASHKENT. Кazinform - Тошкентда Наврўз байрами муносабати билан ғайриоддий гастрономик рекорд ўрнатилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Пойтахтдаги «Ташкент Cити» истироҳат боғида ошпазлик байрами бўлиб ўтди. Ошпазлар узунлиги 122 метр ва эни 50 сантиметр бўлган пицца тайёрладилар.

Пазандачилик шоуси ташкилотчилари рецепт излаб оввора бўлишмади, анъанавий «Пепперони» рецептини танлашди. Гигант пицца тайёрлаш учун 500 кг хамир, 300 кг колбаса, 300 кг пишлоқ ва 150 кг қизил соус керак бўлди. Пицца трансформаторли печ ёрдамида аста-секин пиширилган.

Ҳавонинг салқин ва булутли бўлишига қарамай, юзлаб тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари ноз-неъмат пиширилишини сабр билан кутишди. Охир-оқибат ҳамма сабр-тоқати учун пицца бўлаги билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Гиннеснинг рекордлар китоби узунлиги 2 км ва эни 50 см бўлган пиццага тегишли бўлиб, уни 2021 йил 18 майда неаполитанлик пиццачилар ўрнатган. Дунёдаги энг узун пиццани тайёрлаш учун 2000 кг ун, 2000 кг моцарелла, 1600 кг помидор, 200 литр зайтун мойи ва 30 кг райҳон ишлатилган.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар