Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентда ЎР Маданият ва туризм вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон ва Вьетнам давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқоти ўтказилди. Унда икки давлатнинг етакчи меҳмонхона брендлари ва туризм компаниялари раҳбарлари иштирок этди, дея хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Икки давлат ўртасида сайёҳлар оқими ҳам аввалги йилларга нисбатан кескин ортган. Ўтган йилнинг якунларига кўра, Вьетнамдан Ўзбекистонга минглаб сайёҳлар ташриф буюрган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2 миллион нафардан ошган. Туристик хизматлар экспорти салкам 650 миллион АҚШ долларига етган. Хориждан Ўзбекистонга келувчи сайёҳлар сони 7 миллион нафардан ортиши кутиляпти.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 5 мингга яқин меҳмонхоналар фаолият кўрсатяпти. Республика бўйича сайёҳларни қабул қилувчи ўринлар сони 100 мингдан ортган. Маданият ва туризм вазирлиги томонидан соҳада меҳнат қилаётган тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватланган ҳолда мамлакатда янги туризм йўналишлари фаолияти учун имкониятлар яратиб бериш устида иш олиб бориляпти.

Вазирлик тарқатган маълумотларига кўра, июндан бошлаб Тошкент ва Вьетнамнинг Нячанг шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади. Ўтган йили «Prestige Travel» компанияси томонидан 10 минг нафарга яқин ўзбекистонликларнинг Вьетнамга саёҳатлари ташкил этилган. Шу қаторида минглаб вьетнамлик турист Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Сўнгги хабарлар