Тошкент – Туркистон тезюрар поезди йўналишини Таразгача узайтириш таклиф қилинди

None
None
TARAZ. Kazinform - Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Ўзбекистон Республикасининг Алматидаги бош консули Аброр Фатхуллаевни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят раҳбари матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар савдо-иқтисодий, миграция ва туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

«Сиз билан учрашганимдан хурсандман, чунки қозоқлар ва ўзбеклар қадимий маданий ва савдо алоқаларига эга бўлган қардош халқлардир. Мустақилликни қўлга киритгандан бери мамлакатларимиз турли соҳаларда муваффақиятли ҳамкорлик қилиб келмоқдалар ва бунга асосан давлатлар раҳбарларининг дўстона муносабатлари ёрдам беради. Маълумки, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев давлатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлаш учун жуда кўп ишларни амалга оширди. Ушбу яхши анъаналарни давом эттириш ва мустаҳкамлаш керак. Жамбил вилояти кўп миллатли минтақадир. Бу ерда 80 га яқин миллат вакиллари, жумладан, 30 мингга яқин ўзбек диаспораси истиқомат қилади», - деди вилоят ҳокими Бердибек Сапарбаев.

Учрашув давомида, шунингдек, меҳнат миграцияси масалалари муҳокама қилинди. Айни пайтда, расмий маълумотларга кўра, Жамбил вилоятида ўзбекистонлик 1600 га яқин киши ишлайди.

«Менинг билишимча, сизнинг минтақангизда ишчиларга эҳтиёж бор. Тараздаги Шаҳристон маданий-тарихий мажмуаси қурилишида Ўзбекистондан бир гуруҳ усталар иш олиб борди. Биз қурувчиларимиз сизларда қонуний равишда, шартнома асосида ишлашини истаймиз«, - дея консул ўз хоҳишини билдирди ва келажакда мамлакатлар ўртасида туризм соҳасидаги муносабатларни фаоллаштириш мумкинлигини таъкидлади.

Вилоят ҳокими ўз навбатида қўшни давлат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

«Меҳнат миграцияси билан боғлиқ саволлар йўқ. Биз сизнинг қурувчиларингиз қандай ишлашини биламиз. Меҳнат қилаверишсин. Туризмни ҳам ривожлантириш керак. Яқинда Тошкентдан Туркистонга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Мен ушбу поезднинг йўналишини Таразгача узайтиришни таклиф қиламан», - деди Бердибек Сапарбаев.


Муаллиф: Галина Скрипник

Сўнгги хабарлар