Тошкент шаҳрида террорчилик ташкилотлар аъзолари ушланди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумотига кўра, 2022 йилда «Ислом давлати» (ИД) ва «Тавҳид ва жиҳод катибаси» (ТЖК) халқаро террорчилик ташкилотлари (ушбу ташкилотлар фаолияти Ўзбекистон, РФ, АҚШ ва кўплаб Европа давлатлари ҳудудида тақиқланган) жангариларига алоқадор 4 та яширин гуруҳ, якка тартибда радикаллашиб, экстремистик ташкилот ва оқимлар ғояларини тарғиб қилиб келган 10 та «виртуал» гуруҳ ҳамда 250 нафар экстремистик гуруҳ аъзолари аниқланиб, уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг бошида Тошкент шаҳрида 27 нафар шахсдан иборат яширин экстремистик гуруҳ фаолиятига чек қўйилган бўлиб, гуруҳнинг айрим аъзолари жанговар ҳаракатлар юз бераётган ҳудудларга боришни режалаштирган ва халқаро террорчилик гуруҳларини молиялаштириш билан шуғулланиб келган. Ҳозирги вақтда ИИВ Тергов Департаменти томонидан ушбу гуруҳнинг 11 нафар аъзосига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216, 244-1 ва 244-2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, олиб борилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида Тошкент вилоятида яшовчи 2001 йилда туғилган. А.Ш. қўлга олиниб, у Сурия ҳудудидаги фаолият олиб бораётган ТЖК халқаро террорчилик ташкилоти ғоявий раҳнамоси А.Ҳамрабуваевнинг (тахаллуси «Ахлуддин Навкотий», Қирғизистон фуқароси) кўрсатмаси асосида Тошкент шаҳрида яшовчи 9 нафар шахсдан иборат яширин жамоат ташкил этган. Уларнинг айримлари Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишни режалаштирган.

Тошкент шаҳрида яшовчи 18-27 ёш оралиғидаги, айримлари мактаб ўқувчилари ҳисобланган 10 нафар шахсдан иборат «ТЖК»нинг 2 та яширин гуруҳи аниқланган. Ушбу гуруҳлар фаолияти «КТЖ»нинг Суриядаги масъулларидан бири «Абу Аҳмад Ўзбекий» томонидан бошқарилган бўлиб, гуруҳ аъзолари пойтахтдаги маъмурий бинолар, аҳоли гавжум жамоат жойларида қўпорувчилик ҳаракатлари содир этишни режалаштирган ҳамда террорчилик ташкилотлари фаолиятини молиялаштириб келган.

Кечиктириб бўлмайдиган тезкор-тергов тадбирлар натижасида гуруҳ аъзоларидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари ва ниқобловчи буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Гуруҳ аъзоларига нисбатан ИИВ Тергов Департаменти томонидан Жиноят кодексининг 155, 244-1 ва 244-2-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.



Сўнгги хабарлар