Торонто марказида отишма: Қурбонлар ва ярадорлар бор

None
None
TORONTO. Kazinform - Полиция маълумотларига кўра, якшанба куни эрталаб Торонто марказида содир бўлган отишма оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланган, дея хабар беради Kazinform Global Newsга таяниб.

Тез ёрдам якшанба куни эрталаб соат олтилар атрофида Коллеж -стритдан жанубда, Нассау ва Оксфорд кўчалари орасидаги Спадина хиёбонига чақирилган.

Торонто полицияси вакилининг Global Newsга айтишича, Спадина хиёбони ва Нассау кўчаси бурчагида содир бўлган жанжалдан кейин бу ҳудудда ўқ отилгани ҳақида бир нечта хабарлар бўлган.

Етиб келгач, полция воқеа жойида 28 дан 43 ёшгача бўлган тўрт эркакни ўқотар қуроллардан яраланган ҳолда топди.

Улардан иккитаси ўша ерда вафот этган, қолган иккитаси ҳаёт учун хавфли жароҳатлар билан касалхонага етказилган.

Воқеа жойи полиция томонидан олиб борилган тергов ишлари туфайли ўраб олинган.


Сўнгги хабарлар