Топ-клуб ЖЧ-2022нинг тўртта юлдузини сотиб олмоқчи

Фото:
ASTANA. Kazinform –Англиянинг «Челси» клуби Қатарда бўлиб ўтган ЖЧ-2022да ўзини яхши кўрсатган бир қанча футболчиларга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Kazinform Sports.kzга таяниб хабар беради.

Лондон клуби мураббийлар штаби тўрт нафар футболчига қизиқиш билдирмоқда: загребнинг «Динамо» ва Хорватия терма жамоаси дарвозабони Доминик Ливакович, «Брайтон» ва Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер, «Ювентус» ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ва ПСВ ҳамда Голландия терма жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо.

«Челси» Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бор-йўғи саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. «Челси» барча мусобақалардаги сўнгги тўртта ўйинда бирорта ҳам гол урмаган ҳолда мағлуб бўлди.

Фото: sports.kz


Сўнгги хабарлар