«Томирис» Париж кинофестивали ғолиби бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазақфильм» киностудияси томонидан суратга олинган «Томирис» фильми Париждаги 26 L’Etrange Festival бадиий фильмлар бўлимида Nouveau Genre гран-призига сазовор бўлди. Фильм режиссёри Ақан Сатаев Қозоғистон кинематографияси учун бундай хушхабар билан бўлишди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Дўстлар, биз хушхабарни баҳам кўришга шошиламиз! Томирис Париждаги 26 L’Etrange Festival бадиий фильмлар бўлимида Nouveau Genre гран-призига сазовор бўлди. Фестивалнинг шерикларидан бири - дунёдаги энг йирик француз тилидаги пуллик телеканали CANAL+ бизнинг фильмимизни асосий вақтда намойиш этади», - деб ёзган Ақан Сатаев Instragramда.



Эслатиб ўтамиз, ўтган йили чиқарилган фильм милоддан аввалги VI аср воқеаларини тасвирлайди. Фильм кичкина қизчадан буюк жангчига айланган, яқинларини йўқотган, хоинлардан қасос олган ва сак қабилаларини бирлаштирган афсонавий малика Томирис ҳақида ҳикоя қилади.

Фильм Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги буюртмаси билан Sataifilm иштирокида «Қазақфильм» киностудиясида тайёрланган.

Фильмда асосий ролларни актёрлар Альмира Турсин, Адил Ахметов, Азамат Сатибалди, Еркебулан Дайиров, Берик Айтжанов, Аян Отепберген, Асилхан Тулеповлар ижро этишган.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар