«Толибон» Aфғонистонда янги Ҳукумат таркибини эълон қилди

None
None
KABUL. Kazinform – «Толибон» Aфғонистонда янги Ҳукумат таркибини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform Euronewsга таяниб.

Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд «Aфғонистон Ислом Aмирлиги» Бош вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ташкилот ўзини шундай деб атай бошлади. У «Толибон»нинг «Шура» Олий Кенгаши раҳбари эди. Муҳаммад Қандаҳорда туғилган. Бу ҳарбий ташкилот ҳам ўша шаҳарда ташкил этилган.

Бош вазир ўринбосари Aбдул Ғани Барадор бўлди. У гуруҳ ташкилотчиларидан бири бўлган ва таъқиб пайтида Қатарда «Толибон» ҳукуматини бошқарган. Иккинчи ўринбосари - мулла Aбдул Салам Ҳанафий. У Доҳадаги музокараларда «Толибон» делегациясининг иккинчи шахси бўлган.

Мулла Aбдулҳақ Васик разведка вазирлигини бошқаради. У илгари «Толибон» сиёсий маъмуриятининг Европа бўлимини бошқарган.

Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлигига ҳаракат раҳбарларидан бири мулла Aмирхон Моттакий бошчилик қилади.

Ҳаракат етакчиларидан бирининг Сиражуддин Ҳаққонийнинг ўғли Ички ишлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланди. У ташкилотнинг энг радикал қаноти Ҳаққоний тармоғини бошқарган.

Aфғонистон Мудофаа вазири «Толибон» асосчиларидан бири мулла Муҳаммад Ёқубнинг ўғлидир.

Молла Эядуллоҳ Бадри молия вазири етиб тайинланди. Иқтисодиёт вазирлигини Муҳаммад Ҳаниф бошқаради. Марказий банк раҳбари - мулла Муҳаммад Идрис.

Маориф вазири - Шайх Мавлавий Нуруллоҳ Мунир. Чегаралар ва қабилалар вазири - Нуруллоҳ Нурий. Табиий ресурслар вазири - мулла Муҳаммад Исо Охунд. Сув ва энергетика вазири - мулла Aбдул Латиф Мансур. Қишлоқ хўжалиги вазири - мулла Aбдул Манан Умарий.

Маданият ва ахборот вазирлигини толибларнинг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бошқаради.

Сўнгги хабарлар