Толибон Афғонистонда криптовалюта муомаласини тақиқлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Толибон» радикал ҳаракати ҳукумати (Қозоғистон Республикаси ва бошқа мамлакатларда тақиқланган) назорати остидаги Афғонистон Марказий банки мамлакатда криптовалюта ишлаб чиқариш ва муомаласига тақиқ жорий қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги жума куни афғон полициясининг юқори мартабали зобитига таяниб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.
«Марказий банк бизга барча пул айрбошлаш шахобчаларига, жисмоний шахслар ва тадбиркорларга биткоин каби фирибгар рақамли валюталардан фойдаланишни тақиқлашни буюрди»

, — деди Ҳирот вилояти полиция бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи Саид Шоҳ Саадат.

Унинг сўзларига кўра, Толибон шу ой жорий этилган тақиқ давомида 13 кишини ҳибсга олган, уларнинг аксарияти гаров эвазига қўйиб юборилган. Бундан ташқари, Афғонистоннинг учинчи йирик шаҳри Ҳиротда 20 дан ортиқ криптобиржалар ёпилди.


Фото: sun9-46.userapi

Сўнгги хабарлар