«Толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини назоратга олганини маълум қилди

Фото: None
MOSKVA. Kazinform- «Толибон» ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид Афғонистон чегараларнинг 90 фоизига яқини ҳаракат назорати остида эканлигини айтди. Бу ҳақида у RIA Novosti билан суҳбатда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform

«Афғонистоннинг Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон билан жами 90 фоизга яқин чегаралари бизнинг назоратимиздадир», - деди Забиулла Мужоҳид.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳудудида қуролли ҳаракатлар тобора кучаймоқда. Ҳатто президент қароргоҳи яқинида ҳам ракеталар отилгани маълум бўлган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати вакиллари Москвада бўлиб ўтган музокараларда Марказий Осиё мамлакатлари чегараларига ҳужум қилмасликка ваъда берганди.


Сўнгги хабарлар