Токиода Олимпиада стадиони расман очилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Токиодаги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари бошланишига саккиз ой қолганда Олимпиада стадиони қуриб битказилди, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси сайтига ҳавола қилиб.

Тантанали маросимда Япония бош вазири Синдзо Абэ, Токио губернатори Юрико Койке ва архитектор Кенго Кума ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган стадион, шунингдек футбол ўйинларини ҳам қабул қилади.

«Биз бутун дунёнинг спортчиларини 2020 йил 24 июлида бўлиб ўтадиган Олимпиада ва 2020 25 августида бўлиб ўтадиган Паралимпиада ўйинлари очилиш маросимини ана шу стадионда ўтказишдан хурсандмиз», - дейди Токио 2020 Олимпиада ўйинлари ташкилий қўмита бош директори Тоширо Муто.

Таниқли архитектор Кенго Кума асосий эътиборни экологик томонларига қаратган. Жумладан, стадионнинг атроф-муҳитга, Мэйджи Цзинь ибодатхонаси ёнидаги катта яшил майдонга мослаб қурилган. Шу сабаб Кума спорт иншооти ҳам «жонли дарахт» деб ўзи номлаган дарахтлардан иборат бўлиши керак деб ҳисоблаган.

Стадион атрофига 47 мингдан зиёд ўртача ва паст бўйли дарахтлар экилган.

Олимпиада стадионида 2020 йил 1 январда футбол бўйича JFA Жапония императори кубоги ўйини бўлиб ўтади.

Сўнгги хабарлар