Токиода коронавируснинг янги ҳолатлари рекорд даражада ошди

Фото: None
TOKYO. KYODO - Kazinform – пайшанба куни Япония пойтахти Токиода сўнгги бир сутга ичида 220дан ортиқ янги коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати қайд этилгани маълум бўлди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.

Маҳаллий расмийларнинг сўзларига кўра, пандемия бошлангандан бери бу бир кунлик ўсиш Токио учун рекорд даражага етди.

Аввалги бир кунлик ўсиш 17 апрель куни Япония пойтахтида максимал 206та янги ҳолат қайд этилган. Шундан сўнг, Токиода коронавирус инфекциялари сонининг ўсиш суръати пасайишни бошлади ва июль ойида янги ҳолат аниқланди.

Kyodo таъкидлашича, бундан олдин чоршанба куни Япония пойтахтида коронавирус инфекциясининг 75та янги ҳолати қайд этилган.

8 апрель куни Японияда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди - аввал Токио ва олтита префектурада, кейин эса бутун мамлакат учун. 25 май куни фавқулодда ҳолат бекор қилинди ва бутун мамлакат бўйлаб иқтисодий ва ижтимоий фаолликни босқичма-босқич тиклаш бошланди.

Сўнгги хабарлар