Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига Жамбил вилоятидан 8 нафар спортчи боради

None
None
TARAZ. Kazinform – Жамбил вилояти ҳокими Бердибек Сапарбаев Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига йўлланма эгаллаган спортчилар билан учрашди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашув Қайрат Рисқулбеков номидаги Тараз шаҳар хиёбонида бўлиб ўтди. Ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига бир ойдан сал кўпроқ вақт қолди. 8 та спортчи Жамбил виллоятидан Токиога йўл олади. Боксчи Абилхан Аманқул, дзюдочи Елдос Сметов, курашчи Ерғали Алишер, сув полоси ўйинчиси Алтай Алтаев, таэквондочи Руслан Жапаров ва XVI ёзги Паралимпия ўйинларида сузувчи Зулфия Габидуллина, таэквондочи Нишан Омирали, енгил атлетикачи Салтанат Абилқасимқизи мамлакат шарафини ҳимоя қиладилар.

Учрашув давомида Бердибек Сапарбаев олимпиячилар ва уларнинг мураббийлари Жамбил вилоятида махсус соврин билан тақдирланишини таъкидлаб, йиғилганларни хурсанд қилди.


Сўнгги хабарлар