Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Токиода АҚШ ва Буюк Британиянинг тўртта Олимпия ходими ҳибсга олинди

14 Июль 08:32

TOKYO. KYODO-Kazinform - Полиция Токио Олимпиадасида ишлаш учун АҚШ ва Буюк Британиядан келган тўртта электрикни кокаин қўлланганликда гумонланиб, ҳибсга олди, деб хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб.

Икки британиялик ва икки америкалик Японияга феврал-май ойлари оралиғида Токио ўйинлари ўтказиладиган иншоотларда электр генераторларига техник хизмат кўрсатиш учун келган.

Полиция маълумотларига кўра, 2 июл куни тўрттаси ҳам кечки соат 8 дан буён пойтахтнинг Роппонги тумани марказидаги барда ичишган. Чиқиб кетгандан сўнг, гумонланувчилардан бири яқин атрофдаги хонадонга рухсатсиз кирган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, экспертиза натижасида тўрттасида ҳам гиёҳванд модда истеъмол қилинганлиги аниқланган.

Сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Олимпия вазири Тамайо Марукава «Агар уларнинг жиноятлари тасдиқланса, бу ўйинларнинг имиджига путур етказади. Бу ҳақиқатан ҳам ўкиничли «, - деди у.

Гумондорларнинг тўрттаси ҳам Токиода жойлашган Aggreko Events Servies Japan хорижий электр генераторлари компанияси ишчилари.

Компания уларни ишдан бўшатишларини эълон қилди.

Ўйинлар ташкилотчилари Aggreko Events Servies Japan компаниясини келажакда бундай ҳодисалардан сақланишлари ҳақида огоҳлантирган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар