Токио Олимпиадасига ташриф буюрадиган расмийлар сони 10-15 фоизга камаяди

None
None
TOKYO. KYODO- Kazinform – Токиодаги Олимпия ўйинлари ташкилотчилари харажатларни камайтириш бўйича таклифлар тўплами доирасида расмийлар сонини 10-15 фоизга қисқартирмоқчи. Бу ҳақда Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб хабар беради.

Коронавирус пандемияси сабабли ўйинлар март ойида қолдирилган эди. Энди ташкилотчилар ҳам, Халқаро Олимпия қўмитаси ҳам мисли кўрилмаган бир йиллик кечикиш туфайли қўшимча харажатларни камайтирмоқчи.

Хусусан, ташкилий қўмита объектиларни ёруғлаштириш ва қўшимча энергия манбалари сонини камайтирадиган инфратузилмани ислоҳ қилишни таклиф қилди. Ўйинларни енгиллаштириш бўйича 52 пунк ҳисобга олинган.

Қайта кўриб чиқиш режасига кўра, Олимпиаданинг очилиш ва ёпилиш маросимларига таклифномалар сони 20 фоизга қисқартирилади, озиқ-овқат ва ичимликлар менюси қайта кўриб чиқилади. Энди Олимпиадада қатнашадиган расмийлар ва улар билан боғлиқ гуруҳлар жамоат транспортидан фойдаланишлари керак.

Сўнгги хабарлар