Токио Олимпиадасида санитария қоидаларини бузганлар депортация қилиниши мумкин

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро Паралимпия Қўмитаси (ХПҚ) санитария меъёрларига риоя қилмаслик учун спортчилар ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шахсларга Олимпиададан четлатиш ёки депортация қилиш каби интизомий жазо чораларини қўллайди, деб хабар беради Kazinform Sportz.kz сайтига таяниб.

«Қоидаларга риоя қилмаслик, шу жумладан синовлардан бош тортиш, хизмат кўрсатиш режасига киритилмаган жойларга бориш ёки ниқоб кийишни ёки ижтимоий масофадаги тадбирларни атайлаб эътиборсиз қолдириш интизомий жазога сабаб бщлиши мумкин», - дея огоҳлантиришди плейбук ишлаб чиқувчилар.

Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июл - 9 август оралиғида бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 8 июл - 8 август оралиғида бўлиб ўтади.

20 март куни ташкилотчилар ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди.

Сўнгги хабарлар