+7 (701) 759 90 19
USD 426.14 EUR 517.08
RUB 5.74 CNY 66.17
Янгиликлар

Токио Олимпиадасида иштирок этадиган атлетчилар ҳар куни тестдан ўтказилади

21 Апрель 09:58
Баҳам кўринг:
Токио Олимпиадасида иштирок этадиган атлетчилар ҳар куни тестдан ўтказилади

TOKYO. Kyodo - Kazinform – Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги Олимпия ўйинлари ташкилотчилари апрель ойи охирида ўйинлар қоидаларининг янги таҳририни тасдиқлашмоқчи, унда спортчилар ҳар куни коронавирусга текширилиши кераклигини киргизмоқчи. Бу ҳақда Kazinform Kyodo агентлигига асосланиб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар

Ҳозирда ушбу қарор Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан келишиб олинмоқда. Тестларнинг аксарияти антигенни текширади. Агар тест мусбат бўлса, шифокорлар ПЗР томонидан қўшимча тадқиқотлар ўтказадилар. Агар атлетчиларда коронавирус белгилари мавжуд бўлса, улар дарҳол ПЗР тест топширишга юборилади. Шу муносабат билан махсус олимпия шаҳарчасида алоҳида лаборатория очилади.

Синовлар жадвали ўйинлар вақтига қараб тузилади. Бундан ташқари, спортчилар ўйиннинг исталган кунида тестлардан озод қилиниши мумкин.

Kyodoнинг хабарига кўра, «Токио-2020» ташкилий қўмитаси 9 май куни енгил атлетика бўйича синов мусобақаларини томошабинларсиз ўтказишни ўйламоқда.

Токиодаги Олимпия ўйинлари 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Коронавирус пандемияси туфайли Олимпиада бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача бўлиб ўтади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив