Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Токио Олимпиадасида бокс бўйича илк олтин медал эгаси аниқланди

3 Август 12:10

TOKYO. Kazinform - Токиода бўлиб ўтаётган Олимпиада-2020 ўйинларида бокс бўйича биринчи чемпион аниқланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Олимпиада-2020 ўйинларида бокс бўйича олтин медал дебюти аёллар ўртасида ўтказилди. 57 кг вазн тоифасидаги финалда филиппинлик боксчи Нести Петесио ва япониялик спортчи Сэна Ириэ жанг ўтказди. Бу жангда япон қизи 5: 0 ҳисобида ғалаба қозонди. Италиялик Ирме Тесте ва британиялик боксчи Кэррисс Артингстолл бронза медалини қўлга киритди.

Бугун тунда эркаклар ўртасида Олимпиада-2020 ўйинларининг биринчи чемпиони аниқланади. Британиялик Пэт Маккормак ва кубалик боксчи Рониэль Иглесиас 69 кг вазн тоифасида рингга кўтарилади.

Фото: Reuters / Ueslei Marselino

Новости по теме