Токио Олимпиадаси яна қолдирилиши мумкин

None
None
TOKIO. JAPAN TIMES – Kazinform – Токио-2020 Олимпиадаси директорлар кенгаши аъзоси Харуюки Такахаси агар COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият яхшиланмаса, Олимпия ўйинлари яна қолдирилиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform Japan Times нашрига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Япония ҳукумати ва Халқаро Олимпия қўмитаси келаси ой бошланиши керак бўлган ўйинларни 2021 йилга қолдириш тўғрисида қарор қабул қилганди.

Япониянинг Nikkan Sports газетаси сешанба куни ХОҚ президенти Томас Бахнинг айтишича, агар келгуси йил ушбу тадбир ўтказилмаса, ўйинлар бекор қилиниши керак. Аммо, Такахаси, бу Япония ва дунё иқтисодиётига катта зарар етказишини айтди.

Такахасининг сўзларидан иқтибос келтирган Nikkan Sports хабарига кўра, ўйинлар бекор қилинишидан олдин яна бир бор қолдиришни кўриб чиқиш лозим.

Жума куни ташкилий қўмитанинг ижроия кенгаши йиғилишида, Токио-2020 президенти Ёсиро Мори, ХОҚ билан ўйинларни бекор қилиш масаласи муҳокама қилинмаганлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июлдан 9 августгача ўтказилиши керак эди. Бироқ, пандемия туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 23 июлдан 8 августгача ўтказилиши лозим. Аммо «Токио-2020» номи эса сақланиб қолади.

Муаллиф: Раушан Қонирбаева
Сўнгги хабарлар