Токио Олимпиадаси расман ёпилди

None
None
TOKYO. Kazinform - Бугун Токио Олимпиадаси расман ёпилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Маросимга коронавирус пандемияси чекловлари сабабли мухлислар ташриф буюришмади.

Ёпилиш маросимида Япония мадҳияси ижро этилди ва давлат байроғи кўтарилди. Парадни Греция жамоаси бошлаб берди, кейин Япония жамоаси якунлади.

Парад пайтида Қозоғистон байроғини бокс бўйича Токио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Қамшибек Қонқабаев кўтариб чиқди.

Олимпия олови ўчди ва икки ҳафтадан кўпроқ давом этган тадбир ёпилди.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиаданинг очилиш маросимида 950 та фахрий меҳмон, жумладан 15 мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этишди.

Қозоғистондан 97 спортчи 28 спорт тури бўйича беллашди. Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси саралаш ва рейтинг мусобақаларидан сўнг энг машҳурлари рўйхатини эълон қилди.

Бу йил турнирда 33 спорт тури бўйича 339 медаллар тўплами учун ўзаро баҳслашдилар. Олимпия дастурига янги бешта спорт тури киритилди: бейсбол / софтбол, каратэ, серфинг, қояга чиқиш ва скейтборд.

Тадбирда дунёнинг 206 мамлакатидан 11 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Иштирокчиларнинг ярмига яқини аёллар эди.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондан 97 спортчи 28 спорт тури бўйича беллашди.

Қозоғистон спортчилари саккизта бронза медалини қўлга киритишди. Улар орасида дзюдочи Елдос Сметов, оғир атлетикачилар Игорь Сон ва Зульфия Чиншанло, боксчилар Қамшибек Қонқабаев, Сакен Бибосинов, полвон Нурислам Санаев, каратэчи Дархан Асадилов ва София Берульцева бор.

Медаллар жадвалидаги якуний умумжамоа ҳисобида Қозоғистон терма жамоаси 83-ўринни эгаллади.

Токио Олимпиадасида АҚШ терма жамоаси 39 та олтин, 41 та кумуш ва 33 та бронза (113 та медал)билан биринчи ўринни қўлга киритди. Ундан кейинги ўринларни эгаллаган Хитойда 38 та олтин, 32 та кумуш ва 18 та бронза (88 та медал), Японияда 27 та олтин, 14 та кумуш ва 17 та бронза (58 та медал) бор.

Олимпия байроғи келгуси ёзги Олимпиада ўйинлари мезбони Францияга топширилади.

Эслатиб ўтамиз, келгуси Олимпиада Франция пойтахти Парижда 2024 йил 27 июл-11 август орағида ўтказилиши режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар