Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Токио-2020: Олимпиадада 300 дан ортиқ одам коронавирус юқтирган

4 Август 15:43

NUR-SULTAN. Kazinform - Токио Олимпиадасида кунлик инфекция юқтириш рекорди қайд этилди. Япония пойтахтида фавқулодда ҳолат тартиби узайтирилди, деб хабар беради Kazinform dw.cоm сайтига таяниб.

Токиодаги Олимпиадада SARS-CоV-2 коронавирусининг кунлик максимал тарқалиши қайд этилди. 24 соат ичида ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган 29 киши вирус юқтирди. Бу ҳақда 4 август, чоршанба куни «Токио -2020» ташкилий қўмитаси сайтида эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди. Касалланганлар орасида тўрт спортчи бор. Мусобақа иштирокчилари орасида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 322 тага этди.

Эпидемиологик вазиятнинг кескинлашуви туфайли Токиодаги фавқулодда ҳолат 31 августгача узайтирилди. Хусусан, у жамоат жойларида спиртли ичимликлар сотилишини тақиқлаш ва томошабинларнинг оммавий тадбирларга киришини чеклашни кўзламоқда. Олимпиада Япония пойтахтида томошабинларсиз ўтказилмоқда.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар