Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Токио-2020: Қозоғистонлик таэквондочи чорак финалга чиқди

27 Июль 11:14

TOKYO. Kazinform – Қозоғистонлик таэквондочи Руслан Жапаров Токио Олимпиадасининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистонлик спортчи 80 кг. вазнда беллашди. Унга германиялик Александр Бахман қаршилик қилди.

Мусобақа давомида Руслан рақибини 11: 7 ҳисобида мағлуб этди. Чорак финалда у Жанубий Корея вакили Кё Дон Ин билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, яна бир қозоғистонлик таэквондочи Жансель Дениз бугун ўзбекистонлик Светлана Осиповани мағлубиятга учратди ва мусобақани давом эттириш имкониятига эга бўлди.

Ушбу тадбирда 206 мамлакатдан 11000 дан зиёд спортчи иштирок этмоқда. 97 спортчи Кунчиқар юртда 28 спорт тури бўйича Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 23 июл куни бошланган эди. 8 августда тугайди.


Новости по теме