Токио-2020: Қозоғистонлик каратэчи Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди

None
None
TOKYO. Kazinform – Токио Олимпиадасида каратэ бўйича биринчи ғолиб аниқланди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Эркаклар ўртасида 67 кг вазн тоифасида иштирок этган Дархан Асадилов Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

Ярим финалда у Франция вакили Стивен де Коста билан учрашди ва 5:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дархан Асадилов - каратэ тарихида Қозоғистондан биринчи Олимпиада совриндори. У 1987 йил 8 августда туғилган. Жаҳон чемпионатининг икки карра ғолиби бўлган. У бир неча бор Осиё чемпионлигини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, бугун қозоғистонлик спортчилар учта бронза медалини қўлга киритишди. Улар боксчи Сакен Бибосинов ва эркин курашчи Нурислом Санаев. Умуман олганда, Қозоғистон жамоаси ҳисобида 7 та бронза медали бор.

Фото: Владислав Семенов, Қозоғистон МОҚ

Сўнгги хабарлар