Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : °С
Алматы: °С

Токио 2020:  Қозоғистонлик боксчи бронза медалини қўлга киритди

5 Август 12:26

TOKYO. Kazinform - 52 кг вазн тоифасида қозоғистонлик боксчи Сакен Бибосинов Токио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ярим финалда у британиялик Галал Яфай билан жанг қилди.

Учинчи раундда Сакен Бибосиновнинг қўли баланд келди. Якунда ҳакамлар британиялик боксчининг қўлини кўтаришди.

Дастлабки икки раундда рақиблар тенг шароитда ўйнашди.

Сакен Бибосинов 1992 йилда туғилган. 2019 йилда у жаҳон чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди. У ҳозир армияда хизмат қилади, ефрейтор. У Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий спорт клубида машғулот ўтказади.

Сакен Бибосинов бундан олдин пуерто -рикалик Янкиель Ривера, франциялик Биллал Беннам ва испаниялик Габриэл Эскобарни мағлуб этган.

Галал Яфай бугун чорак финалда жаҳон чемпионатининг уч карра ғолиби Йосвани Вейтияни 4: 1 ҳисобида мағлуб этди.

У дастлаб арманистонлик Корюн Соломонянни, кейин замбиялик Патрик Чинембани мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги Олимпиадада бокс бўйича эркаклар терма жамоасидан 8 нафар спортчи иштирок этди. Улар орасида Камшибек Қўнқабаев (91 кг дан юқори) бронза медали соҳибига айланди.

Қозоғистонлик боксчилар ўтган Олимпиадаларда жами 22 та медални қўлга киритишган. Улардан 7 таси олтин, 7 таси кумуш ва 8 таси бронза.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Новости по теме