+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Токио 2020: Қозоғистон медаллар жадвалида 19-ўринда

25 Июль 10:34
Баҳам кўринг:
Токио 2020: Қозоғистон медаллар жадвалида 19-ўринда

TOKYO. Kazinform - Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида биринчи куни ютиб олинган медаллар сони маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Эслатиб ўтамиз, дзюдочи Элдос Сметов 60 кг вазнда бронза медалини қўлга киритди . Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси Олимпиаданинг биринчи кунида медалларни қўлга киритган давлатлардан бирига айланди.

Натижада, Қозоғистон терма жамоаси битта бронза медали билан Эстония, Франция, Индонезия, Исроил, Мексика, Мўғулистон, Словения, Швейцария ва Украина каби давлатлар билан бир қаторда 19-ўринни эгаллаган. 3 олтин ва 1 бронза медали билан Хитой пешқадамлик қилмоқда. Ундан кейин Италия ва Япония жойлашган.

24 июл куни Токио Олимпиадасида медалларни қўлга киритган энг яхши ўнта жамоаларнинг тақвими қуйидагича:

1. Хитой - 3-0-1

2. Италия - 1-1-0

3. Япония - 1-1-0

4. Жанубий Корея - 1-0-2

5. Эквадор - 1-0-0

6. Венгрия - 1-0-0

7. Эрон - 1-0-0

8. Косово - 1-0-0

9. Таиланд - 1- 0-0

Бу йилги мусобақада спортнинг 33 тури бўйича 339 медаллар жамланмаси мавжуд. Ушбу тадбирда 206 мамлакатдан 11 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда. 97 нафар қозоғистонлик спортчилар Кунчиқар юртда 28 спорт тури бўйича куч синашадилар.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 23 июл куни бошланган эди. У 8 августда тугайди.

Бугунги кунга қадар Қозоғистон терма жамоаси олтита ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашган эди. У жами 21 та олтин, 28 та кумуш ва 64 та бронза медалларини қўлга киритди.



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив