Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -22 °С
Алматы: 2 °С

Токио-2020: Икки спортчига - битта олтин медал

2 Август 15:21

NUR-SULTAN. Kazinform- Токио Олимпиадасида енгил атлетика бўйича икки спортчи битта олтин медални бўлишиб олди, деб хабар беради Kazinform Олимпиада расмий сайтига таяниб.

1912 йилдан бери биринчи марта икки спортчи Олимпиадада енгил атлетика бўйича битта олтин медални қўлга киритди. Тарихий воқеа эркаклар ўртасида баландликка сакраш мусобақасида содир бўлди.

Италиялик Джанмарко Тамбери ва катарлик Эсса Баршим 2,37 метрга сакрашди ва иккаласи бир хил натижани кўрсатишди.

Ҳакамлар вазиятни тенг деб эълон қилиб, иккаласини ҳам Олимпия чемпиони деб аташга қарор қилишди.


Новости по теме