Тоқаевнинг сайловолди штабига халқаро кузатувчилар ва 44 нафар журналист келган

22 Ноябрь, 19:48
Тоқаевнинг сайловолди штабига халқаро кузатувчилар ва 44 нафар журналист келган

ASTANA. Кazinform – Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти Парламент Ассамблеяси, Америка Қўшма Штатлари ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг халқаро кузатувчилари президентликка номзод Қасим-Жомарт Тоқаевнинг республика жамоат штабига ташриф буюрди, деб хабар беради Кazinform.

Штаб аъзолари уларни сайловолди ташвиқот-таҳлил марказлари, номзоднинг жамоатчилик қабулхонаси, ОАВ штаблари, ишончли вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш маркази, кузатувчилар штаблари ва махсус ёшлар ҳудуди фаолияти билан таништирди.

Умуман олганда, тарғибот-ташвиқот кампанияси давомида Қасим-Жомарт Тоқаев тарафдорлари 42 шаҳар ва 5000 дан ортиқ қишлоқларда бўлишди.

Улар томонидан ўтказилган 24 минг тарғибот тадбирларида 3 миллион сайловчи иштирок этди. Учрашув давомида фуқаролардан 40 мингдан ортиқ таклиф ва истаклар йиғилди.

Шунингдек, Қасим-Жомарт Тоқаевнинг республика жамоат штабига дунёнинг 37 давлатидан 44 та халқаро оммавий ахборот воситалари вакиллари келди.

Улар орасида АҚШ, Канада, Буюк Британия, Испания, Бельгия, Австрия ва бошқа мамлакатлардан келган журналистлар бор.











Фото: t.me/toqaev2022


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар